Янгиликлар

Ташқи қиёфа ва кийиниш маданияти

Маълумки, туманимизда 3 та тарғибот  ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Бугун ишчи гуруҳ аъзолари томонидан "Фидокор", "Шўртепа" ва "Чоштепа" МФЙларида бўлиб, мактаблар, боғчалар, маҳалла марказлари, қишлоқ врачлик пунктларида маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан ташқи қиёфа ва кийиниш маданияти бўйича суҳбатлар ташкил этилди. Бундан ташқари масжидлар, қабристонларда фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасида навбатдаги қабуллар бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари О. Абдуллаев, Д. Мамасолиева, туман Фуқаролик суди раиси Ф.Шарипов ва Қабулхона мудири Қ. Худойқуловлар  фуқароларнинг ўзларини қийнаётган саволлар ва мурожаатларини ўрганиб чиқишди. 
Хусусан, Фаровон МФЙ У.Носир кўчасида истиқомат қилувчи ёлғиз она Б.Абдураимованинг яшаш шароитлари ўрганилиб, ер-жой сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.
Қабул давомида иштирок этаётган туман тегишли ташкилот раҳбарларига фуқароларнинг мурожаатлардаги муаммоларини ечимини топишда жойида ўрганиш ва амалий ёрлам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

Эзгу мақсадни тўғри тушунтира олиш лозим

Бугун 3 та тарғибот  ишчи гуруҳи аъзолари "Дўстлик", "Фаровон" ва “Сарисув” МФЙларда бўлишиб,  ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳалла фаоллари, имом, отинойи ва таълим муассасалари ҳамда аҳоли  ўртасида учрашувлар ташкил этишди.  Учрашувлар давомида “оммавий маданият”нинг олдини олиш , оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазияни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди.

Синов-тажриба натижалари ўрганилди

Маълумки, жорий йилда баҳорги об-ҳавонинг ноқулайликлари сабабли, чигит экиш мавсуми анча кечикиб, натижада пахтанинг очилиши ҳам кеч қолмоқда.
Кластер томонидан ушбу масалага жиддий ёндошган ҳолда Агробест (Туркия) компаниясининг пахтани тез етилтирадиган ва кўсакларни очилиш муддатини 3 бараварга қисқартирадиган "Sonfinal" препарати, шунингдек пахтани сифатли териб олиниши учун баргларни яшил ҳолатда тўкадиган "Baystar" дефолиантлари олиб келинган бўлиб, 13 сентябр куни 2-сектор ҳисобланган Пайариқ Яшил диёри хўжалигидаги танланган пахта даласида синовдан ўтказилди.18 сентябр куни туман ҳокими Д.Мусинов бошчилигида Агробест компанияси вакиллари Ахмет Элмажи, Онур Пардал ҳамда Мурат Ундер каби мутахассислар жалб қилинган ҳолда вилоят прокуратураси масъуллари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермерлар иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди. Синов-тажриба натижалари семинар иштирокчиларга таништирилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар олишди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM