Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.
22.06.2019 - 10:38Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308- сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияаси “Фаол тадбиркорлик,инновацион ғоялар ва технологияаларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури”нинг 38-бандида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепияси ишлаб чиқиш юклатилган.
Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ПФ-5655- сонли Фармонида белгиланган.