Янгиликлар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг уйига вилоят ҳокими ташриф буюрди.

Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пайариқ туманининг Туркибола маҳалласида истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийси Абдурахимов Мўмин бобонинг хонадонига совға саломлар, Президентимизнинг фахрий ёрлиғи ва пул мукофоти билан ташриф буюрди.

Туркибола маҳалласида тутушган кўчаларга қувурлар ётқизилди.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Пайариқ тумани Туркибола маҳалласида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Болиев ҳамда маҳалла оқсоқоллари ташаббуси билан ҳудудда кўп йиллардан буён фойдаланилмасдан ётган, ер остида қолган 40 дона асбест қувурлар ковлаб олиниб, қишлоқ ҳудудида ариқлар кесишган жойларда қувур сифатида ўрнатилди.

Бозорларда ўқувчи рейди ўтказилмоқда.

Пайариқ туманидаги "Гулистон" дeҳқон бозорида дарс машғулотларига бормасдан, бозорда турли фаолият билан шуғулланаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида Махсус рeйд ўтказилди. Рeйд давомида мактабга бормай, турли майда олиб-сотарлик билан шуғулланаётган вояга етмаганлар, афсуски, аниқланди.
Айрим ҳолларда, бола отанинг ёки онанинг қистови билан бозорда эканлиги, ачинарли албатта.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM