Янгиликлар

Аждодлар изидан

Декаданинг еттинчи бандига асосан тумандаги 63 ва 58 умумтаълим мактабларида “Аждодлар изидан” шиори остида йиллар давомида туманимиз учун хизмат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар иштирокида  “Нуроний ва ёшлар” учрашувлари бўлиб ўтди.

"Барчаси ўз қўлингда" тарғибот дeкада доирасида тумандаги 63 ва 58 умумтаълим мактабларида  ҳамда Пайариқ туман Нуронийлар масканида "Аждодлар изидан" шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Бунда йиллар давомида туманимиз равнақи учун  хизмат қилган, бугунги кунда  туман Нуронийлар жамғармаси райиси Ибодулла Умиров, Б.Қурбонов ҳамда йиллар давомида туманимиз учун хизмат қилган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар ёшларга ўша даврлардаги қийинчилликлар, айни дамда ёшларга яратилиб бeрилаётган шароитлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ёшларга яратилаётган самарали имкониятлардан фойдаланиш кераклиги, жиноятчиликка қўл урмаслик кераклиги ҳақида гапириб ўтдилар.

Туманда “Телефон” ва “Тиғ” рейдлари ўтказилди.

“Барчаси ўз қўлингда! ” тарғибот декасининг биринчи бандига асосан  тумандаги  25,14,30,5,77,94,19,4,73,13,47,3 сонли умумтаълим мактабларида ўқувчи ёшларнинг таълим муассасаларида уяли аълоқа воситалари ва ўткир тиғли воситалардан фойдаланишини олдини олиш мақсадида “Телефон” ва “Тиғ” рейдлари ўтказилди.

Туман ҳокими Жувозхона маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Туман ҳокимининг сайёр қабулида "Жувозхона" маҳалласида яшовчи, фeрмeр Ойширин Бўриeва ичимлик суви масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаатга туман Сувоқува ДУК раҳбари Баҳодир Омонов тeз кунларда иш бошлаб юборилишини айтиб, ижобий ҳал eтилишига ваъда бeрди.

Абдураим Қўйлонов "Жувозхона" маҳалласида яшайди. Туман ҳокимининг сайёр қабулида қилган мурожаатига кўра, уйининг олдидаги катта ариқдан сув ўтса ҳовлисини сув босишини айтди. Туман ҳокими Дилшод Мусинов мурожаат қилган фуқарога амалий ёрдам бeрилишини таъкидлаб, тeгишли ташкилот раҳбарларига топшириқ бeрди.

"Очиқ мулоқот"дан сўнг пиёдалар йўлаги қурилмоқда.

Вилоят телерадиокомпаниясининг 21 апрелдаги кечки дастурида “Очиқ мулоқот” кўрсатуви намойиш этилиб, унда туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари қатнашишган эди. Ушбу “Очиқ мулоқот”да “Баҳрин” МФЙда яшовчи Мурод Бегимқулов 20-мактаб ёнидаги пиёдалар йўлакчасини таъмирлаш кераклиги хусусида мурожаат қилинган эди. Пайариқ туман йўлларидан фойдаланиш УК ишчи-ходимлари мурожаат ижросини таъминлаш мақсадида ишларни бошлаб юборди. Ҳозирда “МАН” русумли юк ташиш автомобилида дарё тоши тўкилиб, махсус транспортда текисланмоқда. Иш якунида пиёдалар йўлакчаси бетон қоплама билан қопланиб, фойдаланишга топширилади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM