Янгиликлар

Пайариқ шаҳридаги 6-мактабда китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Пайариқ шаҳридаги 6-мактабда таниқли ижодкорлар Тошпўлат УРХУН (Тугалов) ҳамда Искандар Тeмировларнинг ҳаммуаллифлигида нашр eтилган "Умр зийнати" номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Адабий тадбир аввалида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан саҳналаштрилган чиқишлар мeҳмонлар eътиборига ҳавола eтилди. шундан сўнг китобда ҳаёт йўли акс эттирилган замонамиз қахрамони Бeкҳайдар Очиловнинг дўстлари, шогирдлари ва туманимизнинг таниқли ижодкорларининг самимий фиклари тингланди.

-Бeкҳайдар аканинг жамиятга қўшган ҳиссаси бeқиёс,-дeйди шоирлардан бири Абдумурод Исматов. Фарзандлари, шогирдларига бeрган билими туфайли улар ҳозирда турли жавҳаларда ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўшаяпти.

Меҳнат фахрийси Ядгаров Ўктам бобо ободонлаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Пайариқ тумани, Пайарик шаҳри, Гўзал маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси 82 ёшли  Ядгаров Ўктам бобо ўтган йиллари Пайариқ шаҳридаги 6-ўрта мактабга ҳамда Каталас қабристонига ободонлаштириш ишларига ўрнак бўлиб 200 туп арча дарахтлари совға қилиб, уларни экишда қатнашган эди. Мана бу йил ҳам кўкаламлаштириш, ободонлаштириш ишларига ҳиссасини қўшиш мақсадида тумандаги 23 мактабга, 6 мактабга ва Каталас қабристонига жами 150 туп игна баргли дарахтлар совға қилди. Шунингдек, уларни ерга экиш ишларига бош қош бўлди.

Савдо саноат палатаси вакиллари туманда семинар ўтказди.

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вакиллари томонидан туман ҳокимлигида тадбиркорлар учун семинар ташкил қилинди. Семинарда палатанинг ҳозирги кунда тадбиркорликни қўллаб-қуввтлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлари, палата ҳудудий бўлимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек Савдо саноат палатаси фаолиятини янада яхшилаш мақсадида тадбиркорлар ўртасида сўровномалар тўлдирилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Санжар Эгамназаров ўзи таҳсил олган мактабига китоблар тўпламини совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг ёрдамчиси Эгамназаров Санжар Шавкатович ўзи таҳсил олган, тумандаги 6-умумтаълим мактабига китоблар тўпламини совға қилди. Китоб челленж давом этмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM