Янгиликлар

Ҳосилимиз мўл бўлсин!

Пайариқ туман "Чинобод","Имом Бухорий","Мўлла Тохир","Оқтош ота" жомеь масжиди имом-хатиблари пахта далаларида жавлон уриб пахта теримида фаол иштирок этаётган меҳнаткашларга яхши кайфият улашиш мақсадида ташриф буюриб, теримчиларга ўзларининг самимий фикрларини билдирди ҳамда теримда ташаббус кўрсатаётган барча теримчиларга ўзларининг совға-саломларини топширди. 

"Табиат саҳовати" ярмаркаси бўлиб ўтди

Бугун Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли кўчада “Табиат саҳовати” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси вилоятимизда етиштирилаётган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазмада Пайариқ тумани вакиллари ҳам ўзларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан қатнашдилар.

Меҳмонлар мактабнинг шарт-шароити билан танишдилар

Хабар берганимиздек,  жорий йил 15 октябрь куни Пайариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 53-умумтаълим мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар мактабнинг шарт-шароитлари: синф хоналари, ошхона, спорт зали ва майдончалари ҳамда ювиниш хоналари билан танишиб чиқдилар. Давлат дастури асосида 2018 йил август ойидан бошлаб тўлиқ қайтадан қурилган ушбу мактабнинг қурилиш ишлари  "QURILISH ELEMENT" МЧЖ томонидан олиб борилди. Қурилиш ишларига жами 11,5 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, лойиҳа бўйича мактаб 420 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. 
 Мактабда ҳозирги вақтда 354 нафар ўқувчи таълим олмоқда, шундан 149 нафари бошланғич синф ўқувчилари, 205 нафари юқори синф ўқувчиларини ташкил этади.
Тадбир сўнгида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна чиқишлари йиғилганларнинг хурсандчилигига хурсандчилик қўшди.

Туманимизда замонавий мактаб бунёд этилди

Куни кеча тумандаги "Тараққиёт" маҳалласи аҳли учун қувончли кун яъни 53-умумтаълим мактабнинг қайтадан қад рослаган янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, вилоят прокурори Ф.Зуфаров, Навоий тоғ кон металлургия комбинатининг директори, Навоий кон металлургия Навоий давлат кончилик институтининг ректори, Сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ. Санақулов, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов сўзга чиқиб, ўзининг самимий фикрларини билдириб ва келажакда мактаб ўқувчиларидан фан ва олимпиада ғолиблари чиқишида муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг, бу таълим муассасининг
 жиҳозлаш ишларида ҳомийлик қилган Навоий кон-металлургия комбинатининг директори Қ. Санақулов сўзга чиқиб, келажак авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, келажакда ушбу замонавий маърифат масканида етук кадрлар, ватанпарвар инсонлар етишиб чиқишига умид ва ишонч билдирди. 
Тадбир давомида мактабнинг қурилишида ўз ҳиссасини қўшган бир қатор қурувчиларга миннатдорчилик билдирилиб, уларга эсталик совғалари топширилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM