Янгиликлар

Бир гуруҳ дала меҳнаткашлари тақдирланди

Хабар берганимиздек, 13 октябрь куни 1-СЕКТОР ҳудудига қарашли "Бошчўраш" маҳалласи Ширин Соҳибкор МТП  хўжалигида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими ва Ўзбекистон давлат Флармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси билан биргаликда теримчилар учун концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастури давомида бир гуруҳ намунали дала меҳнаткашларига теримда фаол иштироки учун туман ҳокимлигининг эсталик совғалари топширилди.

Теримчилар маданий ҳордиқ чиқаришди

Жорий йил 13 октябрь куни 1-СЕКТОР ҳудудига қарашли "Бошчўраш" маҳалласи Ширин Соҳибкор ММТП хўжалигида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими ва Ўзбекистон давлат Флармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси билан биргаликда теримчилар учун концерт дастури намойиш этилди ҳамда байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ф. Омонов сўзга чиқиб, барча теримчиларга хирмонни йиғишда куч-қувват ҳамда концерт дастурида мириқиб дам олишларини тилади.
Санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқларга йиғим-теримда иштирок этаётган  теримчилар ва қишлоқ аҳли рақсга тушишди ҳамда маданий ҳордиқ чиқаришди.

Пахта режаси бажарилди

Жорий йил 13 октябр куни туман ҳокимлиги ва ташкилот раҳбарлари "Олтин қир даласи" фермер хўжалигида бўлишди ҳамда дала меҳнаткашлари билан учрашишди. Учрашув давомида туман ҳокими Д.Мусинов "Олтин қир даласи" фермер хўжалиги раиси Ж. Лапосовга туманда пахта режасини биринчилардан бўлиб бажарганлиги учун телевизор билан тақдирлади ҳамда йиғим-терим ишларида фаол қатнашган бир қатор теримчиларга туман ҳокимлигининг эсталик совғалари топширилди.

Сайлов қонунчилигини ўрганамиз

Бугун мамлакатимизда декабр ойида бўлажак Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатлар сайловига тайёргарлик  ишлари ҳар қачонгидан ҳам қизғин тусга кирган. Агар Олий Мажлис депутати мамлакатимизда умумхалқ аҳамиятига эга қонунларнинг ишлаб чиқилишида бевосита иштирок этса, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари  депутатлари  ўз ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларининг ечими, халқнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўпгина ишларни қиладилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM