Янгиликлар

"Халқаро кизлар куни" тадбири бўлиб ўтди

2012 йилдан буён ҳар йили 11 октябь юртимизда "Халқаро қизлар куни" нишонланиб келинмоқда. Қизларимиз билан боғлиқ ҳар қандай байрам кунларида, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонда қадрли опа-сингилларимизни эъзозлаш, энг гўзал ва олийжаноб таърифларни келтиришга интиламиз.
Шу муносабат билан, кеча тумандаги 79-мактабда ЁИ етакчиси ва мактаб сардорлари билан биргаликда "Сиз доимо эътиборимиздасиз" шиори остида тадбир уюштирилди ҳамда байрам муносабати билан, мактаб қизлари ва синфларда сардорлик вазифасида фаолият юритаётган қизларни байрам билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Маънавий муҳит соғломлиги комилликка етаклайди

Жорий йил 10 октябр куни туман ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги “Истиқлол” маҳалласи ва шу ҳудудда жойлашган 18-мактаб, “Бурқут”  маҳалласи ва шу ҳудудда жойлашган 76-мактабларда ўқувчи-ёшлар билан ҳамда маҳалла гузарлари, жамоат жойларида фуқаролар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳозирда жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
ҳозирги кунда жамиятда учраётган "оммавий маданият"нинг салбий оқибатлари, оилада соғлом турмуш тарзини янада мустуҳкамлаш, интернетдан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар берилди.

Туман Тиббиёт бирлашмасининг 9 ойлик фаолияти таҳлил қилинди

Туман тиббиёт бирлашмасининг навбатдаги ойлик ҳисоботи  бўлиб ўтди. Унда бирлашмага қарашли барча бўлим бошлиқлари ҚОП, ҚВП бош врачлари ва катта ҳамширалар иштирок этишди.
Йиғилишни Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Муроджон Эшбеков олиб борди.
Кун тартибида:  Тиббиёт бирлашмаси бош врач ўринбосари, туғриқ бўлими мудири Нилуфар Нурматованинг “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича 9 ойлик ҳисоботи”,  ТТБ  бош педиатри, болалар бўлими мудири Марҳабо Умарованиг “Болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ва болалар ўлимининг олдини олиш бўйича ҳисоботи” ҳамда ДСНЭМ врачи Ориф Абдуваҳобовнинг “Инфекцияларнинг олдини олиш” бўйича маърузалари тингланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM