Аҳолини рўйхатга олишда хорижий давлатлар тажрибаси
31.07.2019 - 15:26Маълумки, давлатлар миллий статистикасининг асосини аҳолини рўйхатга олиш натижасида олинган маълумотлар ташкил этади.
Анъанавий, кенг қамровли аҳолини рўйхатга олиш усули демографик ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича аҳолининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ва аниқ манбасидир.
Ҳозирги кунда, дунёнинг ривожланган давлатлари кўп йиллик тажрибалар натижасидан келиб чиқиб, рўйхатга олиш ишлари рўйхатга олиш учун қилинган харажатлардан кўра кўпроқ фойда келтиришига қатъий ишонч ҳосил қилган.
Бундан ташқари рўйхатга олиш жамият ҳаётининг ўзига хос рағбати бўлиб, умумий ресурсларни оқилона (адолатли) тақсимлаш
ва фойдаланиш имконини беради.
Дунёнинг деярли барча мамлакатларида рўйхатга олиш натижасида олинадиган барча маълумотлардан фақат статистика мақсадларида фойдаланиш ва мутлақо махфий сақланишини таъминлайдиган статистика тўғрисидаги қонуни мавжуд. Ушбу қонун билан олинган ҳар бир алоҳида инсон тўғрисидаги маълумотлар қандайдир ташкилот ёки жисмоний шахсга берилиши мумкин эмаслиги белгиланган.