Янгиликлар

5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича Пайариқ туманида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида  Пайариқ туманида жорий  йилнинг 15 ноябрь куни ўсмирлар ўртасида спортнинг мини-футбол туридан спорт мусобақаси ўтқазилди.
Ушбу спорт мусобақасида  120 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мусобақа ғолиб ва совриндор спортчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM