Янгиликлар

5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича Пайариқ туманида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида  Пайариқ туманида жорий  йилнинг 13 ноябрь куни ўсмирлар ўртасида спортнинг мини-футбол туридан спорт мусобақаси ўтқазилди
Ушбу спорт мусобақасида  100 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Мусобақа ғолиб ва совриндор спортчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: samjtsb_uz

Ҳаёт сўқмоқларида ёки бир неча ўлимдан қолиб...

Кеча туман Тиббиёт коллежида бир гуруҳ ёшлар иштирокида Мирзо Эрйигитовнинг "Ҳаёт сўқмоқларида ёки бир неча ўлимдан қолиб..." номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб муаллифи Мирзо Эрйигитов 84 ёшда бўлишига қарамай, ёшлар билан учрашиб, мазкур китоб юзасидан суҳбатлашди. Тақдимот давомида, бугунги кун ёшлари учун мазкур китобнинг ўрни, синов ва болаликнинг оғир қийинчиликлари тасвирланган вақеалари ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.

Қалб кўзи очиқ инсонлар

Бугун туман Маданият бўлимига қарашли 2-сон Челак Маданият марказида Пайариқ туман кўзи ожизлар жамияти ҳамда туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда "13 ноябрь - Бутун жаҳон кўзи ожизлар куни" муносабати билан "Мунчоқ кўзлар дардга чалинса.." номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

1991 йил 18 ноябрь - Ўзбекистон тарихида Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихга муҳрланди. Шу даврдан бери ҳар йили юртимизда ушбу сана кўтаринки руҳда нишонланиб келинмоқда. Бу йил Ўзбекистон Давлат байроғининг 28 йиллик шодиёнаси нишонланиш арафасида. Шу муносабат билан, жойларда Она ватанга муҳаббат, Ўзбекистон Давлат рамзларига ҳурмат руҳини ёшлар онгига янада сингдириш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири туман 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM