Янгиликлар

Анъанавий тизим давом этади

Бугун Пайариқ туман ҳокими Д.Мусиновнинг навбатдаги сайёр учрашуви "Бирлашув" МФЙ да бўлиб ўтди. Унда маҳалланинг нуроний отахон-у онахонлари, оқсоқоллар ва маҳалла фаоллари ҳамда туман ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Учрашув давомида маҳалладаги "Обод қишлоқ"  давлат дастури бўйича амалга оширилган ўзгаришлар билан танишиб чиқилди ҳамда фуқаролар ўзларини қийнаётган саволлар билан мурожаат қилди.  Соҳаларда учраётган камчиликлар бўйича туман ҳокими тегишли ташкилотларга камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича топшириқлари берилди.

Мажбурий таълимни таъминлаш ойлиги

   Вояга етмаганлар ишлари бўйича Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари, Ички ишлар  вазирининг биринчи ўринбосари А.А.Тошпўлатовнинг 2019 йил  4 сентябрь куни 25/5-2786-сонли хати ижроси юзасидан туманда жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар таълим муассасаларида “Мажбурий таълимни таъминлаш ойлиги” тадбирини ўтказиш белгиланган. 
      Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14  августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жихатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда вояга етмаганлар ва ёшларни таълимга жалб қилиш борасида ушбу тадбирни бажарилишини тўлақонли таъминлаш мақсадида туман комиссияси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган ва ишчи гуруҳлар томонидан таълим муассасаларида ва маҳаллаларда тадбирни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. 

Халқ қабулхонасида

Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасида навбатдаги қабуллар бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари Ш. Болиев, О. Абдуллаев, Д. Мамасолиева ва қабулхона мудири Қ. Худойқуловлар  фуқароларнинг ўзларини қийнаётган саволлар ва мурожаатларини ўрганиб чиқиб, қабулда иштирок этаётган туман тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаатлардаги муаммоларни ечимини топишда амалий ёрлам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

Пайариқлик тадбиркор аёл "Анор-2019" вилоят босқичи ғолиби

Бугун "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассосацияси хамда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан  ҳар йили ўтказилиб келинаётган "Анор-2019 " кўрик-танловининг навбатдаги вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда туманимиз тадбиркор аёли ҳамда "Манзурабону" МТМ мудираси Туганова Барно иштирок этиб, хизмат кўрсатиш наминацияси бўйича вилоятдан республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Тадбиркоримизга Республика босқичида ҳам омадлар тилаб қоламиз.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM