Ғаллакорда "Ёшлар меҳнат гузари" ишга тушди.
13.06.2019 - 17:22Ғаллакор маҳалласи аҳолиси қувончига қувонч қўшадиган воқеалардан яна бири бу замонавий типдаги "Ёшлар меҳнат гузари"нинг очилиши бўлди десак адашмаган бўламиз. Ёш тадбиркор Эшназарова Ҳилола ташаббуси билан барпо этилган "Ёшлар меҳнат гузари"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.