Янгиликлар

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни

Ҳозирги кунда жамиятда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Жиноятчилик йўлига кириб қолган ёшларга тўғри йўл, улар онгида соғлом фикр уйғотиш ва маънавий юксалишида барча бирдек жавобгарлигини унутмаслик лозим. Мана шу мақсадда, бугун туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов  "Ғаллакор" маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ҳамда оқсоқоллари иштирокида "Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ёшларни иш билан таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик масалалари долзарб мавзу эканлиги таъкидланиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва уларни олдини олишда керакли тавсиялар бериб ўтилди.

Энди ДХМга онлайн навбатга туришингиз мумкин!

Давлат хизматлари агентлиги соҳани такомиллаштириш ва Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича доимий иш олиб боради.

Навбатдаги янгилигимиз кўплаб фойдаланувчиларимизни қизиқтирган мавзу — электрон навбат тизимини жорий қилиш билан боғлиқ.

Сизга қулай бўлиши учун, онлайн режимда электрон навбат олиш имконияти яратилди.

Ушбу тизим ДХМ электрон навбат платформаси билан интеграция қилинган.

Айни пайтда масофадан туриб навбат чиптасини мамлакатимиздаги электрон навбат ускуналари ўрнатилган 110 та Давлат хизматлари марказларида олишингиз мумкин. 2019 йил охирига қадар ушбу қулайликни барча ДХМларда жорий этиш режалаштирилган.

Тасаввур қилинг! Навбатингизни Давлат хизматлари марказига келаётган пайтингизни ўзида мобил телефонингиз орқали олишингиз мумкин. Бу эса вақтингизни сезиларли даражада тежашга имкон беради!

Бунинг учун фақатгина www.davxizmat.uz сайтига киришингиз кифоя. Тизим автоматик тарзда энг яқин жойлашган ДХМни таклиф этади.

 

Сайловга тайёргарлик қизғин

"Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши томонидан 2019 йил  22-декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси лойиҳа офиси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM