Янгиликлар

Чет эллик меҳмонлар ҳам рақсга тушишди

Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Самарқанд шаҳри А.Навоий боғида Пайариқ туман ҳокимлиги Маданият бўлимининг "ЧИНОР" фолклор этнографик жамоаси ўзининг чиқишлари билан иштирок этмоқдалар. Уларнинг чиқишларига чет эллик туристлар ҳам қизиқиш билдириб, биргаликда рақсга тушмоқдалар.

Электрон кутубхона ташкил этилди

Жорий йил 17 октябрь куни Навоий Давлат кончилик институти ва Пайариқ тумани 53-умумтаълим мактаби ўртасида навбатдаги ҳамкорлик амалга оширилди. Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Т. Нормуродов бошчилигидаги ишчи гуруҳи 53-умумтаълим мактабида электрон кутубхона ташкил этиб, 23787 та нашрга эга электрон  дарсликларни жойлаштиришди. 
Бундан ташқари, Навоий Давлат кончилик институти электрон  кутубхонаси электрон порталига уланиш имкониятини берувчи интернет тизими йўлга қўйилди.

Профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман Идоралараро комиссияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши  ва туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 27, 28, 29-умумтаълим мактабларида “Ўқувчи” ва “Давомат” рейдлари ўтказилди. 
Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда қонуний чоралар кўриш ҳамда зарур чора-тадбирлар белгилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Сайлов олди семинар ўтказилди

Ҳозирги кунда барча жойларда 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган депутатлик сайловига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мана шу мақсадда, бугун Пайариқ хизмат кўрсатиш коллежининг фаоллар залида Республика ишчи гуруҳ аъзоларидан А. Ўсаров "Депутатлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш" бўйича семинар ўтказди. Семинарда 80 га яқин жамоатчилик вакиллари қатнашиб, сайловни ўтказиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM