Янгиликлар

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати билан

"Тил яхшиси бор этар, тил ёмони хор этар! "
Мана шу сўзларни ўзида мужассам этган учрашув тумандаги "Ёшлар кутубхонаси" да бўлиб ўтди. 21-октябр - Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлиги ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 30 йиллиги муносабати билан туман ҳокими ўринбосари Ф. Омонов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ж. Ахунов ва ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил қилинди ҳамда дилдан суҳбат қуришди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзбек тилининг келиб чиқиши ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Ёшларга ўрнак

Жорий йил 20 октябр куни туман ҳокимлиги ва туман "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда "Туркибола" маҳалласи "Усмон Хўжақулов" МТПда "Пахта бизнинг бойлигимиз" шиори остида кекса авлод вакиллари билан "Бир пиёла чой устида" тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Д.Мусинов иштирок этиб, теримда ташаббус кўрсатаётган, шу ўринда ёшларга ўрнак бўлаётган нуроний отахон-у онахонлар ва маҳалла фаоллари билан учрашиб, уларга ўз ташаккурларини билдирди ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Тил - миллат кўзгуси

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4479-сонли қарорини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш  мақсадида  "Тил миллат кўзгуси","Тил борки миллат барҳаёт", "Тилга эътибор элга эътибор" мавзуларида иншолар танловининг туман  босқичи ўтказилади. Ушбу танловда Челак транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Жавлон Тоштемиров 1-ўрин, Пайариқ тиббиёт коллежи ўқувчиси Озода Шукурова 2-ўрин ҳамда Пайариқ иқдисодиёт ва сервис коллежи ўқувчиси Дурдона Мирзаева 3-ўринларга лойиқ деб топилди.

Зойир ТУРДИЕВ,
танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси.

Вилоят семинари бўлиб ўтди

Жорий йил 19 октябрь куни туман Маданият бўлимига қарашли 2-сон Маданият уйи ҳамда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 79-мактабда "Она тили ва адабиёти ҳамда математика фанларини ўқитишда ягнича ёндашув" мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM