Янгиликлар

Кўрик танлов ғолиблари тақдирланди

Жорий йил 22 октябр куни Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича Пайариқ туман Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари С. Бойзоқов бошчилигида туман "Маҳалла" марказида "Обод маҳалла", "Обод кўча" ҳамда "Файзли хонадон" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
"Обод маҳалла" йўналишида
1-ўрин Гўзал МФЙ
2-ўрин М. Улуғбек
3-ўрин Туркибола МФЙлари 
"Обод кўча" йўналишида
1-ўрин Ғойиб ота МФЙ
2-ўрин Х. Исмоил
3-ўрин Мустақиллик МФЙлари лойиқ деб топилган бўлса,
"Файзли хонадон" йўналишида
1-ўрин Фидокор МФЙда яшовчи С. Хамраев, 
2-ўрин Жавшар ота МФЙ С. Мирзаев
3-ўрин Тошҳовуз МФЙ да истиқомат қилувчи Б. Арслоновларнинг хонадонлари қўлга киритишди.

Сайёр қабул ўтказилди

Бугун Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаровнинг Пайариқ тумани, "Алиобод" маҳалласи, Туркибола қишлоғида оммавий қабули бўлиб ўтди. Кабулда туман ҳокими Д. Мусинов, туман ҳокими ўринбосари О.Абдуллаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Қ. Худойқуловлар ҳам қатнашиб, фуқароларнинг ўзларини қийнаётган муаммоларини ўрганиб чиқдилар. Мурожаатлардаги муаммолар ижросини таъминлашда ташкилот раҳбарларига тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Пахта ҳосилига барака сўраб дуолар қилинди

Ҳозирги кунда барча ҳудудларда пахта ҳосилини йиғишнинг қизғин палласи давом этмоқда. Шу муносабат билан, "Ислом нури" жомеъ масжиди жамоаси, нуроний хожи отахонларимиз ҳам "Мадад" муқобил МТПдаги "Деварак пахта даласи агро" фермер хўжалигида бўлишиб, пахта теримида иштирок этишди. Пахта теримида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ дала меҳнаткашларига ўзларининг эсталик совғаларини топширдилар ва пахта ҳосилига барака сўраб дуолар қилинди.

"Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Бугун туман Ёшлар истироҳат боғида ЎзЛиДеП Туман Кенгашининг "Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" шиори остида оммавий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM