Янгиликлар

6 нафар фуқаро тайинланган жазолардан озод қилинди

Бугун, 10 август куни Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судида Пайариқ туман ИИО Пробация гуруҳининг тақдимномасига асосан 6 нафар фуқарони тайинланган жазолардан озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари кўриб чиқилди.

“Ёшлар парламенти” аъзолигига Пайариқ туманидан ҳам вакил сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига Пайариқ туманидан Бегимқулов Мурод Шералиевич сайланди. 

М.Бегимқулов Пайариқ туманидаги 20-умумталим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Шижоатли Мурод Шералиевичга туман равнақи йўлида бошлаётган ишларида улкан зафарлар тилаймиз!

Пайариқ туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти янада кўпайтирилади

Бугун туман ҳокими Д.Мусинов "Ширин Соҳибкор" ММТП ҳудудида бўлиб, узумчилик билан шуғулланувчи фермерлар билан 2020 йил ҳосилидан туманнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб экспортни кўпайтириш бўйича учрашуви ўтказилди. 

Навбатдаги ўқув соатида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари муҳокама этилди

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этган навбатдаги ўқув соатида дастлаб туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Мамасолиеванинг маърузаси тингланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM